Бу борада ҳокимликлар, Санитария-эпидемиология қўмитаси ҳамда «Ўзгидромет» билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Қайд этилишича, қарор республика бўйича ягона тартибда эмас, балки ҳар бир ҳудуддаги об-ҳаво ва санитария-эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.
«Ҳар бир ҳудуддаги вазият алоҳида ўрганилмоқда. Зарурат туғилган тақдирда мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилиши мумкин», – дейилади вазирлик маълумотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аномал иссиқ сабаб Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилган эди. У ерда мазкур қарор маҳаллий ҳокимликлар томонидан Санитария-эпидемиология хизмати хулосалари асосида қабул қилинган.











