Рақобат қўмитаси электр энергияси ортиқча ҳисобланаётган ҳолатларни ўрганади
Ҳисоблагичларнинг электр қувватини ортиқча ҳисоблаётганлиги ва бу қўшимча харажатларга сабаб бўлаётганлиги ҳолатини ўрганиш ҳамда муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан тезкор ишчи гуруҳ ташкил этилди. Ишчи гуруҳ таркибига энергетика соҳаси вакиллари ҳам жалб қилинган.
Рақобат қўмитаси электр энергияси ортиқча ҳисоблананаётган ҳолатларни ўрганади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда ҳисоблагичларнинг электр қувватини ортиқча ҳисоблаётганлиги ва бу қўшимча харажатларга сабаб бўлаётганлиги юзасидан истеъмолчилар томонидан мурожаатлар тарқалиб, бу кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Мазкур ҳолатларни жойларга чиққан ҳолатда ўрганиб, муаммоларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тезкор ишчи гуруҳ ташкил этилган. Ишчи гуруҳ таркибига Рақобат қўмитаси билан биргаликда, “Ўзэнергоинспекция”, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ вакиллари жалб қилинган.
“Ушбу ҳолатларни ўрганиш давомида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонуний чоралар кўрилиши таъминланади”, дейилади қўмита хабарида.
Истеъмолчилардан шу каби муаммоли ҳолатлар мавжуд бўлса Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига ёки Telegram мессенжерида @rquzBot боти орқали мурожаат қилиш сўралган.
Мавзуга оид
11:05 / 21.11.2024
Қиммат сотилган дорилар туфайли истеъмолчиларга 7 млрд сўм қайтарилди
16:06 / 08.11.2024
“Биологик фаол қўшимчалар рекламаларида 328 та қонунга зид ҳолат аниқланди” – Рақобатқўм
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:29 / 29.10.2024