Жаҳон | 08:39 / 22.09.2025
5034
1 дақиқада ўқилади

BBC ва "Медиазона" Россиянинг 133 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади

BBC медиакомпанияси ва "Медиазона" очиқ манбалар ёрдамида Украина билан урушда ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлади. Рўйхат икки ҳафта ичида 5000 дан ортиқ кишига кўпайди.

Фото: ТАСС

Британиянинг BBC медиакомпанияси ва инсон ҳуқуқлари бўйича "Медиазона" онлайн лойиҳаси Россия қўшинларининг Украинага қарши урушдаги йўқотишлари ҳақида янги маълумотларни эълон қилди. Улар кўнгиллилар гуруҳи билан биргаликда Украинага қуролли босқин пайтида ҳалок бўлган 133 117 нафар россиялик ҳарбийнинг исмларини аниқлади.

Бу 5 сентябрда эълон қилинган аввалги ҳисоботдан 5000 кишига ортиқроқдир. Ҳисоблаш учун очиқ манбалар, жумладан, матбуотдаги некрологлар ва ижтимоий тармоқлардаги постлардан фойдаланилган.

Тадқиқотга кўра, ҳалок бўлганларнинг 28 фоизи уруш бошланганидан кейин армияда хизмат қилиш учун шартнома имзолаганлардир. Муаллифларнинг таъкидлашича, бундай аскарларнинг улуши ўсишда давом этмоқда.

Қурбонлар сони бўйича иккинчи ўринда - колониялардан фронтга жўнатилган маҳкумлар.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид