Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Aviator’даги ёнғиндан сўнг Ўзбекистон бўйлаб шу каби объектларни текшириш бошланди
ФВВ томонидан ўрганишлар давомида ёнғин хавфсизлиги талабларининг қўпол равишда бузилиши аниқланган объектлар фаолияти камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилади.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент шаҳридаги «Aviator» савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун республика бўйлаб ушбу тоифадаги объектларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан ишчи гуруҳ тузилди, ўрганиш ва текширувлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) хабар берди.
Қайд қилинишича, ўрганишлар давомида ёнғин хавфсизлиги талабларининг қўпол равишда бузилиши аниқланган объектлар фаолияти камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилади. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаслиги оқибатида келиб чиққан ҳодисалар бўйича объект раҳбарлари ва масъул шахсларга нисбатан маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгилангани эслатилди.
ФВВ тадбиркорларни қонун талабларига бефарқ бўлмасликка чақириб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш орқали объектларга кираётган фуқаролар, шунингдек, ишчи ва хизматчилар ҳаёти ҳамда соғлиғини муҳофаза қилиш мумкинлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги «Aviator савдо мажмуасида 31 январ куни йирик ёнғин содир бўлди. Ёнғиндан сўнг вайроналар остида 2023 йилда туғилган бола жасади топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
08:34
Ангренда кўп қаватли бинода ёнғин чиқди
08:14
OneID'га киберҳужум, ҳайдовчиларга огоҳлантириш ва Самарқанддаги шов-шув — ҳафта дайжести
18:57 / 05.02.2026
Ёнғин вақтида асосий эшикка эмас, эвакуацион чиқиш зинасига йўналиш керак – фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракатланиш лозим?
09:52 / 05.02.2026