Жаҳон | 18:04 / 09.03.2024
12127
6 дақиқада ўқилади

Эрдўғаннинг ваъдаси, Эроннинг денгиз стратегияси ва Украина уруши сабоқлари — кун дайжести

Дунёда содир бўлаётган аҳамиятли воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг мухтасар шарҳи билан одатдагидек кундалик дайжестимизда таништиришда давом этамиз.

Ғазодаги вазият

Очликдан азоб чекаётган Ғазога инсонпарварлик ёрдами ташлаш чоғида 5 киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди.

АҚШ ва Миср номидан инсонпарварлик ёрдамлари самолётдан ташланган. Сектор шимолидаги Аш-Шатти лагерида парашют очилмай, юклар инсонларнинг устига келиб тушган. Ўлганлар орасида болалар бор.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҲАМАС террористик ташкилот эмас, деб таъкидлаган. Туркия ёшлар форуми — TÜGVAда чиқиш қилар экан, Эрдўған ҲАМАСни ёмонотлиқ қилишга уринаётган Исроил пропагандасига ишонмасликка чақирган.

«ҲАМАС улар таъкидлаётганидек террорчилик ташкилоти эмас. Аксинча, бу ҳаракат ўз ватани, тупроғини ҳар қандай таҳдид ва босимларга қарамасдан жони эвазига ҳимоя қилаётган қаршилик ҳаракатидир”, — деган Эрдўған.

Туркия президенти Миср ва Иордания орқали Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказишга ҳаракат қилинаётгани, бугунгача самолёт ва кемаларда 37 минг тонна инсонпарварлик ёрдам етказилганини айтиб ўтган.

Эрўғаннинг ваъдаси

Ёшлар олдида чиқиш қилган Ражаб Тоййиб Эрдўған 2028 йили бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этмаслигини таъкидлади.

Ўз чиқишида Эрдўған 31 март куни бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловлар қонунчиликка кўра унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди.

«Бу мен учун финал. Бу сайловлар қонун билан менга берилган ваколатлар доирасидаги сўнггисидир. Унинг якунларига кўра менинг ортимдан келаётган биродарларим қўлимдан ишимни олишади», – деган Эрдўған.

Туркиянинг амалдаги раҳбари 2023 йили бўлиб ўтган сайловларда иккинчи турда 52,18 фоиз овоз тўплаб ғолиб бўлган эди. Унинг рақиби камолчиларнинг Жумҳурият халқ партиясидан Камол Қиличдорўғли 47,82 фоиз овоз тўплаган эди.

Дарвоқе, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакатга ташриф билан келган Украина президенти Володимир Зеленский билан ҳам учрашди.

Томонлар икки мамлакат ўртасида ҳаракат қилаётган транспорт воситалари ва товарлар ҳақидаги ахборотларнинг электрон алмашинуви ҳақида ҳужжат имзолаган.

Қизил денгиздаги вазият

Эрон Қизил ва Ўрта Ер денгизидаги тижорий юк ташувларга таҳдид қилмоқда.

Эрон олий раҳнамосининг катта ҳарбий маслаҳатчиси, генерал-майор Яҳё Раҳим Сафавий ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг ҳарбий-денгиз ва аэрокосмик кучлари Қизил ва Ўрта Ер денгизларига “ўз диққатини” қаратиши лозимлигини таъкидлаган.

Сафавий айниқса Эрондан минглаб километр олисдаги Ўрта Ер денгизини Эрон стратегик назарининг қисми деб атаган ва Теҳрон уни Гибралтар қўлтиғигача кенгайтириши лозимлигини таъкидлади.

Эрон Қизил ва Ўрта Ер денгизларида тобора ортиб бораётган ҳарбий иштирокини тижорий юк ташувларга хавф солиш учун ишлатиши мумкин. Улар бу усулдан Форс кўрфазида анчадан буён фойдаланиб келади, айни пайтда халқаро савдо-сотиққа ҳусийчиларнинг ҳужумини қўллаб-қувватлаб келмоқда, деб ёзади Урушни ўрганиш институти таҳлилчилари.

Украина уруши сабоқлари

Франция Европа ҳудудида юқори интенсивликдаги ҳарбий можарога тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзади Politico нашри.

Полковник Аксел Дениснинг нашрга таъкидлашича, Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар Европага кенг кўламни урушни қайтарган. Полковник Франция шарқидаги ҳарбий тайёргарлик марказига раҳбарлик қилади, у ердаги шарт-шароитлар реал жанг майдонларига жуда яқинлаштирилган. Артиллерия ўқлари овози ва портлашлари янграб туради, ҳамма жойга сохта миналар кўмилган, радио алоқа эса кутилмаганда огоҳлантиришсиз узилиб қолиши мумкин.

Украинадаги урушдан чиқарилган бош сабоқ — улкан қурбонларга олиб келадиган, бироқ душманни чекинишга маэбурлай олмайдиган юзма-юз ҳужумдан қочиш. Бироқ масофадан туриб маълумот етказувчи дронлар каби янги технологиялар остида бирлаштирилган пиёда қўшинлар, зирҳли техника, инженерлар ва артиллерия биргаликда ишлаши кераклиги маълум бўлди.

Танклар, артиллерия ва пиёда қўшинларни муштарак ҳолда қўллай олмайдиган армиялар катта хавф остида қолади. Буни Украинадаги урушнинг ҳар икки томонини кўрсатиб берди.

Дарвоқе, Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакатдаги партия етакчилари билан учрашувда қандай ҳолатда Украинага франция қўшинлари киритилиши мумкинлигини айтиб ўтган. Агар Россия Одесса ёки Киев томонга фронтни ёриб ўтса, француз аскарлари украинларга ёрдамга келади.

Украинада жанг қилаётган ҳиндлар

Французлар Украинага кирсакми-кирмасакми деб иккиланиб турганда, Россия томони ҳиндларни ёллаб урушаётгани ойдинлашди. Ҳиндистонда талабаларни алдаб, Украинадаги урушга ёллаётган тармоқлар аниқланди. Ёшлар Россиянинг айрим хусусий олий ўқув юртларига ўқишга киритиб қўйиш ваъдаси билан алдаб олиб кетилган, деб ёзади The Indian Express.

Ҳинд ёшлари Россияга борганидан сўнг, уларнинг паспорти олиб қўйилган ва Россия Қуролли Кучлари томонида Украинадаги урушда жанг қилишга мажбурланган.

Ҳиндистоннинг етти шаҳрида ўтказилган рейдлар давомида, агентликлардан бири 180 нафарга яқин одамни Россияга, асосан, талабалик визаси билан жўнатгани маълум бўлган. Тергов гуруҳи бу одамларнинг барчаси қандай қилиб Россияга олиб кетилганини, бунда Россия элчихонаси ходимларининг ролини ҳам аниқламоқда.

Тергов баёнотига кўра Overseas Foundation компанияси ва унинг директори Суяш Мукут Ҳиндистондан Россияга одам савдоси билан шуғулланувчи бошқа агентлар билан ҳамкорлик қилган.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам аввалроқ Россияга борган, ўз хоҳишига қарши деярли ҳеч қандай тайёргарликсиз фронтга жўнатилган 20 га яқин ҳиндистонликни аниқлагани хабар қилинган эди.

Бу сизга етказмоқчи бўлган хабар ва янгиликларимизнинг сўнггиси эди. Душанбада кўришгунча омон бўлинг.

Мавзуга оид

Эълонлар

HAVAL'дан баҳорий янгилик: ўз кроссоверингизни 17 млн сўмгача фойда билан танлаб олинг!

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

HAVAL'дан баҳорий янгилик: ўз кроссоверингизни 17 млн сўмгача фойда билан танлаб олинг!

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

HAVAL'дан баҳорий янгилик: ўз кроссоверингизни 17 млн сўмгача фойда билан танлаб олинг!

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани