Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳкумларни алмашади
Энди икки давлат маҳбуслари жазонинг қолган қисмини ватанида ўташ имконига эга бўлади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонун президент томонидан имзоланди. Энди икки давлат маҳбусларни ўзаро алмашиши мумкин.
Шартнома 2024 йил 18 июль куни Тошкентда Қирғизистон президенти Садир Жапаров ташрифи доирасида имзоланган эди.
Маҳбусларни алмашиш «Дўстлик/Достук» ўзбек-қирғиз чегара ўтказиш пункти орқали амалга оширилади. Шунингдек, шартномада харажатларни қоплаш, низоларни ҳал қилиш, расмий тиллар ва бошқа механизмлар белгиланган. Шартномага мувофиқ, Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош прокуратуралари унинг ижроси учун масъул бўлган марказий орган ҳисобланади.
Бу саъй‑ҳаракатлар маҳбусларни ижтимоий реабилитация қилиш, оилалари билан алоқаларини сақлаш ва давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилгани таъкидланган.
Маълумотларга кўра, ҳозир Қирғизистонда 100 нафарга яқин ўзбекистонлик ва Ўзбекистонда 50 нафарга яқин қирғизистонлик маҳбус жазони ўтамоқда.
Мавзуга оид
12:20
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
09:05 / 26.05.2026