Ўзбекистон | 15:14 / 08.05.2024
21163
1 дақиқада ўқилади

Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди

Ўзбекистонда олийгоҳлар, коллежлар ва техникумларга қабул имтиҳонлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Фото: Kun.uz

Таклиф этилаётган янги тартибга кўра, абитуриентлар тестни 1 марта топширади ва тўплаган бали билан дастлаб олийгоҳга, бали олийгоҳга етмаган тақдирда, коллеж ёки техникумга кириш учун танловда иштирок этади.

Олийгоҳларга қабул жараёни 2 босқичда бўлади,

  • 1-босқичда абитуриент рўйхатдан ўтиб, тест фанларини танлайди;
  • 2-босқичда абитуриент тест натижаси эълон қилингандан кейин таълим йўналиши ва шаклини танлайди.

Маълумот учун, бир неча йилдан бери амал қилиб келаётган тартибга кўра, абитуриент рўйхатдан ўтишда мос 5 тагача олийгоҳни (йўналишни) танлайди ва бу олийгоҳлар (йўналишлар) бўйича танловда иштирок этади.

Мавзуга оид