Бир қатор йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджетидаги улуши қисқаради
2024 йил прогноз кўрсаткичлари билан таққослаганда, кейинги йилда давлат бюджети тушумларида ОКМКнинг улуши 5,8 фоиздан 5,2 фоизга, “Ўзбекнефтгаз”нинг улуши 2,5 фоиздан 1,5 фоизга, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи улуши 0,4 фоиздан 0,2 фоизгача, Uz-Kor Gas Chemical МЧЖнинг улуши 0,3 фоиздан 0,1 фоизга пасайиши кутиляпти.

Фото: “Ўзбекнефтгаз” матбуот хизмати
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги "Фуқаролар учун бюджет" нашрининг кейинги йил учун ишлаб чиқилган лойиҳасини эълон қилди.
2025 йилда давлат бюджети даромадларининг қарийб тўртдан бир қисми ОКМК ва НКМК ҳиссасига тўғри келиши кутилмоқда. Бу икки комбинатнинг бюджет шаклланишидаги ўрни 22,9 фоиз бўлиши прогноз қилинган.
2023-2025 йилларда йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджети тушумларидаги улушининг прогноз кўрсаткичлари қуйидагича ўзгарган (рақамлар – фоиз кўрсаткичлари):
Йирик солиқ тўловчилар | 2023 йил | 2024 йил | 2025 йил |
Навоий кон-металлургия комбинати | 14,8 | 12,4 | 17,7 |
Олмалиқ кон-металлургия комбинати | 8,1 | 5,8 | 5,2 |
"Ҳудудгазтаъминот" | 1,2 | 1,3 | 1,5 |
"Ўзбекнефтгаз" | 1,8 | 2,5 | 1,5 |
"UzGasTrade" | 1,4 | ||
"UzAuto Motors" | 0,9 | 1 | 1,3 |
"Навоийуран" | 1,2 | ||
"UzBAT" | 1,1 | 1 | 0,9 |
"Ўзтрансгаз" | 1,7 | 0,4 | 0,4 |
"Иссиқлик электр станциялари" | 0,2 | ||
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи | 0,6 | 0,4 | 0,2 |
"Ҳудудий электр тармоқлари" | 0,1 | ||
"Ўзбекистон металлургия комбинати" | 0,4 | 0,3 | 0,1 |
Uz-Kor Gas Chemical | 0,6 | 0,3 | 0,1 |
2024 йил прогноз кўртсаткичлари билан солиштирганда, давлат бюджети тушумларида ОКМКнинг улуши 5,8 фоиздан 5,2 фоизга, "Ўзбекнефтгаз"нинг улуши 2,5 фоиздан 1,5 фоизга, "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи"нинг улуши 0,4 фоиздан 0,2 фоизгача, Uz-Kor Gas Chemical МЧЖ улуши эса 0,3 фоиздан 0,1 фоизгача, "Ўзбекистон металлургия комбинати"нинг улуши 0,3 фоиздан 0,1 фоизгача, "UzBAT" нинг улуши эса 1 фоиздан 0,9 фоизгача пасаяди.
Ўз навбатида, давлат бюджети тушумларида НКМКнинг улуши 12,4 фоиздан 17,7 фоизгача, "UzAuto Motors"нинг улуши 1 фоиздан 1,3 фоизгача, "Ҳудудгазтаъминот"нинг улуши эса 1,3 фоиздан 1,5 фоизгача ошиши кутиляпти.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар экстремал иссиқ ва совуққа бардошли «суперметалл»ни яратди
Фан-техника | 00:23
-
Осиё Кубоги U-17. Турнирининг энг яхшилари аниқланди
Спорт | 23:40 / 20.04.2025
-
Собиқ депутат Расул Кушербаев ИИБ чақирилди
Ўзбекистон | 23:01 / 20.04.2025
-
Фантастик финал. Ўзбекистон ўсмирлари 9 киши бўлиб ўйнаб Осиё чемпионига айланди
Спорт | 22:03 / 20.04.2025
Мавзуга оид

12:28 / 11.04.2025
ИМВ давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш тизимида кутилаётган ўзгаришларга изоҳ берди

19:09 / 10.04.2025
Давлат хизматчиларига қўшимча тўловлар тўлаш механизмлари бекор қилиниши мумкин

19:04 / 25.03.2025
“Ташаббусли бюджет”дан ҳам умидини узаётган маҳалла: Шаҳрихондаги мактаб қачон таъмирланади?

13:22 / 25.02.2025