Пахта етиштиришда янги тартиб: Биржага таклифни кластерлар жойлайди, фермерлар танлайди
Эндиликда пахта етиштирувчилар биржага харидорлар томонидан жойланган таклифлар орасидан бир ёки бир нечтасини танлаш орқали фючерс, форвард ёки спот шартномаларини тузади. Бошланғич нарх Ню-Йорк биржасидаги охирги 6 ойлик ўртача котировкалардан келиб чиқиб белгиланади. Савдолар ҳудудий чегаралар доирасида ўтиши бўйича чеклов сақланиб қолади.

Фото: Kun.uz
«Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил пахта ҳосилидан бошлаб қуйидагича тартиб ўрнатилади:
– Республика товар-хомашё биржаси календар йилининг 1 ноябр кунида (2025 йил ҳосили учун 1 февралда) пахта толасининг Ню-Йорк биржасидаги фючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкасидан келиб чиққан ҳолда, келгуси йил ҳосили учун пахта хомашёсининг бошланғич нархини (биринчи нав, иккинчи синф) аниқлаб, ўз веб-сайтида эълон қилади;
– мулкчилик шаклидан қатъи назар барча пахта хомашёси етиштирувчи хўжаликлар ва кластерлар ҳамда пахта хомашёсини қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналари ўртасида пахта хомашёси етказиб бериш бўйича олди-сотди (фючерс, форвард ва спот) шартномалари биржанинг пахта хомашёси секциясида ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдоларда тузилади;
– хўжаликлар ҳамда қайта ишловчилар ўртасида тузиладиган шартномалар томонларнинг эркин танлови асосида ўтказиладиган биржа савдолари орқали хўжаликлар томонидан етказиб бериш муддатларини ҳамда бир ёки бир нечта харидорни мустақил равишда танлаш орқали расмийлаштирилади;
– биржада барча шартномалар Агроплатформа ахборот тизими билан интеграция қилинган маълумотлар базасида мавжуд бўлган хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида тузилади.
Мавзуга оид

22:00 / 25.03.2025
АҚШ Меҳнат вазирлиги 38 миллион долларлик хорижий ёрдамни тўхтатди

09:30 / 18.03.2025
Юқори рейтингдаги фермерларга ер солиғи 3 баробар камайтирилиши мумкин

14:29 / 10.03.2025
“Чигит экиш муддатини мажбуран белгилаб бериш нотўғри” — мутахассислар

17:10 / 04.03.2025