Эрдўған президентликдан қачон кетишини маълум қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2028 йилдаги президентлик сайловларида номзод сифатида иштирок этмаслиги мумкин.

Фото: Reuters
Туркияда жорий йил 31 март куни бўлиб ўтадиган муниципал сайловлар мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған учун охирги сайлов бўлиши мумкин. Бу ҳақда TRT Haber хабар берди.
“Иш фаолиятим билан тўхтовсиз шуғулланяпман, нафас олишга улгурмай югуряпмиз. Мен учун бу якун. Бу сайловлар қонунчилик томонидан рухсат этилган ваколатим доирасидаги сўнгги сайловдир. Кейинги ишлар мендан кейин келадиган биродарларимга ўтади”, деган Эрдўған.
Туркия президенти ўз тарафдорларини энг йирик шаҳарлар – Истанбул, Анқара ва Измир мэрлик сайловларида амалдаги мухолифат учун эмас, балки ҳукмрон партия вакиллари ғалаба қозониши ва шу билан 1 апрелдан “янги давр”ни бошлаш учун овоз беришга чақирган.
Маълумот учун, 2017 йилда Туркия референдум натижасида президентлик республикасига айлантирилганди. Амалдаги конституцияга кўра, давлат раҳбари ўз лавозимида кетма-кет икки муддатдан кўп ўтириши мумкин эмас. 2023 йил май ойида бўлиб ўтган сайловларда Эрдўған беш йиллик иккинчи муддатга қайта сайланганди. Унинг ваколат муддати 2028 йилда тугайди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Судан: RSF муқобил ҳукумат ташкил этилишини эълон қилди
Жаҳон | 14:05
-
Финтех ва транспорт: ATTO бозор иштирокчиларини "Рақамлилаштириш ва жамоат транспортини ривожлантириш истиқболлари" соҳа конференциясида бирлаштиради
Ўзбекистон | 14:00
-
WSJ: Маслаҳатчилар Трампни Россияга ёндашувни кучайтиришга чақирмоқда
Жаҳон | 13:50
-
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон | 13:40
Мавзуга оид

21:40 / 15.04.2025
Туркияда ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга олиб келинди

15:43 / 25.03.2025
Туркияда Эрдўған эраси ва Имомўғли омили – сиёсатшунослар нигоҳида

09:34 / 25.03.2025
Туркиядаги намойишлар: 1100 дан ортиқ киши қўлга олинди

20:30 / 24.03.2025