Спорт | 23:07 / 18.11.2025
23359
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий жамоаси халқаро турнир финалида Эронни мағлуб этди

Бирлашган Араб Амирликларнинг Ал-Айн шаҳрида ўтказилган Al Ain Cup халқаро турнири финалининг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида ўзбекистонликлар ғалаба қозонди.

Фото: UFA

Бирлашган Араб Амирликларнинг Ал-Айн шаҳрида 4 та миллий жамоа иштирокида Al Ain Cup халқаро турнири якунланди.

Ўзбекистон миллий жамоаси 18 ноябрь куни финалда Эрон билан ўйнади.

Биринчи бўлимда Фабио Каннаваро шогирдларининг бироз устунлиги сезилиб турди. Аммо Отабек Шукуров, Остон Ўрунов ва Элдор Шомуродов қулай вазиятлардан фойдалана олмади.

Иккинчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. 72-дақиқада ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов дарвозабон билан яккама-якка чиқиб бораётган эронлик футболчини тўхтатиб қолгани учун майдондан четлатилди. Шундан сўнг, эронликлар тўлиқ ташаббусга эга бўлди, аммо Ўзбекистон дарвозасига йўл тополмади.

Пенальтилар сериясида Ўзбекистон миллий жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

17 ноябрь куни ўтказилган учинчи ўрин учун баҳсда Миср ва Кабо-Верде тўқнаш келди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида мисрликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Al-Ain Cup 2025. Финал
18 ноябрь, Абу Даби, «Рашид Ал Мактум» стадиони
Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пен. 4:3)

Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Абдуқодир Ҳусанов, Фарруҳ Сайфиев (Рустам Ашурматов 89), Отабек Шукуров (Акмал Мозговой 79), Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев (Ҳожимат Эркинов 64), Остон Ўрунов (Жамшид Искандеров 64), Шерзод Насруллаев, Элдор Шомуродов, Абдулла Абдуллаев, Ҳусниддин Алиқулов

Бош мураббий: Фабио Каннаваро

Эрон: Алиризо Бейронванд, Солиҳ Ҳарданий, Мажид Ҳусайний, Шожаий Халилзода, Милод Муҳаммадий, Саид Иззатуллоҳий (Муҳаммад Қурбоний 10), Саман Қуддус, Маҳдий Қоидий, Маҳдий Торимий, Амирҳусайн Ҳусайнзода, Али Алипур

Бош мураббий: Амир Ғалиноий

Огоҳлантириш: Фарруҳ Сайфиев (54)

Четлатиш: Абдуқодир Ҳусанов (68)

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид