Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Бахтиёр Тугамбаевич Раҳмонқулов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бахтиёр Раҳмонқулов 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

1997 йилда Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўшинлари муҳандислик билим юртининг қўмондонлик тактик автомобил қўшинлари мутахассислиги бўйича ва 2008 йилда Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси академиясининг фуқаро муҳофазаси қўмондонлик-штаб тезкор-тактик бошқаруви соҳаси мутахассислигини тамомлаган.

2018–2020 йилларда Тошкент шаҳар ҳокими ўринборсари – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётганди.