Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzum Market устун мавқега эга деб топилди
Рақобат қўмитаси Uzum Market’ни электрон савдо майдончалари бозорида устун мавқега эга деб эътироф этди.
Рақобат қўмитаси Uzum Market онлайн дўкони устун мавқега эга деб топилганини эълон қилди.
Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги тегишли қарори иловаси билан тасдиқланган Рақамли платформа операторининг устун мавқейини ва устун музокара кучини эътироф этиш тартиби тўғрисидаги Низомда рақамли платформа операторини устун мавқега эга деб эътироф этишнинг мезонлари белгиланган.
Ушбу қарорга мувофиқ, Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан электрон савдо майдончалари (маркетплейслар) бозорида «UZUM MARKET» МЧЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этилди.
Маълумот учун, устун мавқе бу – товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларга боғлиқ бўлмаган ҳолда унга ўз фаолиятини амалга ошириш ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, тегишли бозорга бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришини қийинлаштириш ёхуд уларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имкониятини берадиган ҳолат.
Мавзуга оид
19:35 / 24.06.2026
Рақобат қўмитаси дори рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди
13:00 / 23.06.2026
Xiaomi Uzum Market’да расмий дўконини ишга туширди
00:05 / 21.06.2026
Рақобат қўмитаси 8 та илмий-амалий тиббиёт марказига нархларни мақбуллаштириш бўйича кўрсатма берди
10:00 / 16.06.2026