Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Ўзбекистон Қуролли кучлари курсантлари учун ўқув машғулотлари ўтказмоқда
НАТО ходимлари Ўзбекистон Қуролли кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази фаолияти билан танишди. Меҳмонлар ҳарбий алянс тўғрисида маълумот бериб, НАТОга аъзо давлатларда сержантлар қандай тайёрланиши бўйича машғулотлар ташкил этди. Ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари 20 апрелгача давом этади.
Фото: Мудофаа вазирлиги
Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО) мутахассислари Ўзбекистон Қуролли кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Дастлаб делегация аъзоларига марказнинг ўқув-моддий базаси ва ўқув хоналарида яратилган шароитлар таништирилиб ўтилди.
Шундан сўнг марказнинг Маданият ва маърифат марказида меҳмонлар ўзаро танишув суҳбати ҳамда масъул шахслар иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифинг давомида марказ шахсий таркиби ва курсантларга НАТО ҳарбий ҳамкорлиги тўғрисида тегишли маълумотлар берилди. Шундан сўнг марказда таҳсил олаётган курсантлар учун НАТОга аъзо давлатларда сержантларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича бир қатор мавзуларда машғулотлар ташкил этилди ҳамда мавзу бўйича ўзаро фикрлар алмашилди.
Мазкур ҳамкорликдаги ўқув-услубий машғулотлар 20 апрел кунига қадар давом этади.
Мавзуга оид
20:24 / 07.05.2026
Жаҳондаги зиддиятлар: талаба-ёшлар қандай фикрда?
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
21:13 / 03.05.2026
Яқин Шарқдаги уруш НАТО мамлакатлари Россия билан урушга тайёр эмаслигини кўрсатди
19:44 / 25.04.2026