Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электрлаштириладиган хонадонларга имтиёзли тариф жорий этилади — Мирзамаҳмудов
Давлат раҳбари электрлаштирилган хонадонларга имтиёзли тариф қилиб бериш бўйича топшириқ берди, дея маълум қилди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Аввалроқ янги қурилаётган кўп қаватли уйлар газга уланмаслиги хабар қилинганди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистонда табиий газга уланмаган, электрлаштириладиган хонадонлар учун электр энергиясининг имтиёзли тарифи жорий этилади. Бу ҳақда президент ҳузуридаги йиғилишдан кейин энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.
“Электр энергияси истеъмоли ортиши билан бирга аҳоли, электр транспортлари ва бошқа йўналишларда, айниқса, электрлаштириладиган хонадонларга имтиёзли тарифлар қилиб бериш бўйича механизмлар бўйича топшириқлар бердилар”, – деди вазир “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервюсида.
Унинг сўзларига кўра, қурилиш ва энергетика соҳаларидаги лойиҳаларда маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланишга асосий эътибор қаратилади. Энергетика вазирлиги қошида Энергетика институти ташкил этилади.
“Барча топшириқлар бўйича қисқа муддатларда дастур лойиҳаси киритилади”, – деди Мирзамаҳмудов.
Аввалроқ Kun.uz жорий йилдан бошлаб янги қуриладиган кўп квартирали уйлар табиий газ тармоғига уланмаслиги ҳақида хабар берганди.
Эслатиб ўтамиз, Жўрабек Мирзамаҳмудов 2024 йил октябр ойидаги интервюсида табиий газ билан таъминланмаган ҳудудлардаги хонадонлар учун электр энергиясига 50 фоизлик чегирма берилиши, бу тартиб 1 январдан жорий қилиниши мумкинлигини айтганди. Лекин бу амалга ошмади.
Мавзуга оид
14:11 / 02.05.2026
Энергетика вазири блогерга қарши: томонлар нима дейди?
10:03 / 01.05.2026
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
18:36 / 15.12.2025
2026 йилда янги конлар ҳисобига газ қазиб олишдаги пасайишни барқарорлаштириш режалаштирилмоқда — Мирзамаҳмудов
12:09 / 12.12.2025