Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича топшириқлар ижросини назорат қилади
Қорақалпоғистон аҳолисига қулай шароитлар яратиб бериш учун республика бюджетидан йил якунигача қўшимча 100 миллиард сўм берилиши белгиланди.
Президент бошчилигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ўтказилаётган йиғилишда эришилган ютуқлар билан бирга, Қорақалпоғистон аҳолисини рози қилиш, ҳаётини яхшилаш, инсон қадрини улуғлаш бўйича ҳудуд раҳбариятида ташаббускорлик етишмаётгани, туман ҳокимлари эса бунга масъулиятсизлик билан ёндашаётгани кўрсатиб ўтилди. Амалга оширилаётган ишлар етарли эмас, деб топилди.
Йил бошидан Бўзатов, Беруний, Қораўзак, Кегейли, Мўйноқ, Тахиатош, Тахтакўпир, Хўжайли ва Шуманайда инвестисия 5 миллион долларга ҳам етмагани қайд этилди. Инвестисия ҳисобига ташкил қилинган баъзи корхоналар ишламаётгани, ҳудудда экспорт 100 миллион доллардан кам бўлгани танқид қилинди.
Йил бошидан Қорақалпоғистондаги корхоналар 350 миллиард сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланди. Натижада тадбиркорлар “соя”дан чиққани, фаолиятини кенгайтиргани ҳисобига 4 минг аҳоли ишли бўлди. Лекин, имтиёз олган айрим корхоналарда иш ўринлари камайган.
Нукус, Кегейли, Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпир туманларини “ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудуд”га айлантириш ишларида сусткашликка йўл қўйилаётгани қайд этилди.
"Қорақалпоғистонда бизнес учун яратилган имконият ва шароит бошқа бирорта вилоятда йўқлиги ҳисобга олинса, шаҳар-туман ҳокимлари бу имкониятларни лойиҳа ва иш ўрнига айлантира олганда, кўрсаткичлар 5-10 карра юқори бўларди", — деди давлат раҳбари.
Президент Қорақалпоғистон туман ва шаҳар ҳокимлари масъулиятини ошириш бўйича янги тизим бўлишини таъкидлади.
Бунда, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳар ойда ўзига бириктирилган биттадан вилоятга боради, улардаги яхши тажрибаларни ўрганади ва туманида жорий қилади. Тадбиркорларга ўз ҳудудидаги салоҳият ва устун жиҳатларни тадбиркорларга тақдимот қилади, камида 5 тадан ташаббускор топиб, ўз туманига олиб келади ва лойиҳани бошлайди.
Ҳафтада бир кунни тўлиқ тадбиркор ва инвесторларга ажратиб, муаммосига ечим топади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон ҳудудлари билан бошқа вилоятлардаги туманлар ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш бўйича ҳар йили инвестисия форуми ўтказилади.
Йиғилиш давомида Қорақалпоғистонда амалга оширса бўладиган яна 9,5 миллиард долларлик 120 та истиқболли лойиҳалар тайёрлангани таъкидланди.
Сентябр ойида Қорақалпоғистонда йирик Инвестиция форумини ўтказиш режа қилинган. Масъулларга форумга пухта тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ берилди.
Қорақалпоғистон туманлари ҳокимлари ва иқтисодий комплекс йил якунигача 121 минг аҳолини банд қилиши муҳимлиги таъкидланди.
Бунинг учун тадбиркорларнинг кредит ва айланма маблағ билан боғлиқ масаласини тез-тез ҳал қилиш, маҳаллалар ихтисослашувидан келиб чиқиб, 9 мингта микро ва кичик лойиҳани ишга тушириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга 636 миллиард сўм йўналтириш вазифалари белгиланди.
Шуларни ҳисобига йил якунигача Қорақалпоғистонда камбағаллик даражаси ҳозирги 13,6 фоиздан 8,5 фоизга тушиши ҳисоб-китоб қилинган.
Қорақалпоғистон аҳолисига қулай шароитлар яратиб бериш учун республика бюджетидан йил якунигача қўшимча 100 миллиард сўм берилиши белгиланди.
Келгуси йилда Қорақалпоғистонда ижтимоий соҳа ва инфратузилма учун 1 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш режа қилинган. Хусусан, 24 та мактаб, 5 та боғча, 7 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланади.
Саноат зоналари ва йирик ишлаб чиқариш объектларига инфратузилма олиб боришга 353 миллиард сўм йўналтирилади.
Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхон Худайберганов зиммасига юклатилди.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Инглиз тили катта имкониятлар эшигини очишини эрта тушунганман” — Ҳарвард университетига 100 фоизлик грант ютган фарғоналик йигит ҳикояси
Жамият | 17:17 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
2025 йилги глобал хатарлар қайси? Жаҳон иқтисодий форуми ҳисоботи
Иқтисодиёт | 21:23
-
Тайван ҳукумати 120 минг яшил игуанани ўлдирмоқчи
Жаҳон | 21:21
-
Байден иш столи тортмасида Трамп учун мактуб қолдиргани маълум бўлди
Жаҳон | 21:19
Мавзуга оид
20:00
Саида Мирзиёева таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлар билан учрашув ўтказди
08:00 / 22.01.2025
Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди
16:23 / 21.01.2025
«Раҳбар аёллар мактаби» ўқув дастурининг тўртинчи мавсуми бошланди
19:59 / 20.01.2025