Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекнефтгаз» футбол клубларига ҳомийлик қилишни тўхтатади
«Ўзбекнефтгаз» Ўзбекистон Футбол ассоциациясига расмий хат билан чиқиб, «Насаф», «Бухоро» ва «Бунёдкор» клубларини молиялаштиришни тўхтатишини маълум қилди. Аввалроқ компания соҳага оид бўлмаган активларни тасарруфдан чиқариш, ҳомийлик тўловларини тўхтатиш ҳамда харажатларни мақбуллаштиришини эълон қилганди.
Фото: «Ўзбекнефтгаз»
«Ўзбекнефтгаз» АЖ футбол клубларга ҳомийлик қилишни тўхтатяпти. Kun.uz манбасига кўра, компания Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий хат юбориб, «Насаф», «Бухоро» ва «Бунёдкор» клубларини молиялаштиришни тўхтатишини маълум қилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Суперлигасининг 2025 йилги мавсумида «Насаф» учинчи, «Бунёдкор» бешинчи, «Бухоро» ўн тўртинчи ўринни эгаллаганди. Миллий чемпионатнинг янги мавсумига 15 кундан кейин, 27 феврал куни старт берилади.
Эслатиб ўтамиз, 30 январ куни президент ҳузурида «Ўзбекнефтгаз»нинг келгусидаги устувор вазифалари кўриб чиқилганди. Йиғилишда компания фаолиятида операцион самарадорликни ошириш, хусусан, соҳага оид бўлмаган активларни тасарруфдан чиқариш, ҳомийлик тўловларини тўхтатиш ҳамда харажатларни мақбуллаштириш орқали молиявий барқарорликни таъминлашга устувор аҳамият қаратилиши қайд этилганди.
2025 йил 18 ноябр куни имзоланган президент фармойиши билан, давлат компанияларига президент рухсатисиз ҳомийлик билан шуғулланишни тўхтатиш буюрилган эди.
Мавзуга оид
19:19 / 12.01.2026
Зоҳид Караев «Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари этиб тайинланди
11:08 / 19.12.2025
Жамшид Қўчқоровда нефт-газ бўйича ўринбосар пайдо бўлди
20:41 / 24.11.2025
«Насаф» Осиё Чемпионлар Лигасида бешинчи ўйинни ҳам ютқазди
16:31 / 20.11.2025