“Сиз бошлаган лойиҳалар келажакда, албатта, ўз мевасини беради” — Саида Мирзиёева
Комил Алламжонов фаолиятини хусусий секторда давом эттириши маълум бўлди. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева унга келгуси ишларида омад тилади.
Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Комил Алламжонов Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилгани тўғрисида хабар берилганди. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Комил Алламжоновнинг келгуси фаолиятига омад тилади.
“Ўтган 2 йил давомида президент берган барча топшириқларга масъулият билан ёндашиб, давлат ва жамият учун муҳим катта лойиҳаларни амалга оширдингиз. Матбуот ва таълим тизимини такомиллаштиришда ўз ҳиссангизни қўшдингиз ва катта натижалар кўрсатдингиз. Бунинг учун сизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Ишонамизки, сиз бошлаган лойиҳалар келажакда албатта ўз мевасини беради. Сизга фидокорона хизматингиз ва профессионализмингиз учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Келгусидаги ҳар қандай янги фаолиятингизда омад сизга ёр бўлсин. Катта раҳмат сизга”, – деган Мирзиёева.
Ўз навбатида, Комил Алламжонов мамлакат манфаати йўлида, президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида хизмат қилиш имконияти ва билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирди. У давлат раҳбари белгилаб берган мақсадлар ва ғояларга чин юракдан содиқлигини яна бир бор таъкидлаб ўтган.
“Сиз билан бирга ишлаб, катта натижаларга эришганимиздан фахрланаман. Мен хусусий секторда фаолиятимни давом эттириб, иқтисодиётнинг муҳим соҳаларига замонавий технологиялар, инвестициялар жалб қилишни режалаштирмоқдаман. Бу орқали юртимиз равнақи ва тараққиётига ўз ҳиссамни қўшиш ниятим бор”, – деган у.
Комил Алламжонов Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментини 2023 йил августидан буён бошқариб келаётган эди. Бунгача у президент матбуот хизмати раҳбари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимларида фаолият олиб борган.
Мавзуга оид
22:07 / 03.12.2024
“Бандитлар бошқарган экан-да?” — Жавлон Юнусовнинг Тошкентдаги қурилиш лойиҳаларидан одамлар норози
18:52 / 27.11.2024
Президент аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дастурини маъқуллади
01:57 / 26.11.2024
Алламжоновга суиқасд: терговнинг янги тафсилотлари, жиноятни фош этишга тўсқинлик қилган амалдорлар ва катта тозалаш
16:11 / 25.11.2024