Москвада россиялик генерал ўлдирилишида Ўзбекистон фуқароси гумонланмоқда
Россия ФХХ хабарида айтилишича, теракт ташкилотчиси Украина махсус хизмати бўлиб, улар ижрочига 100 минг доллар мукофот ҳамда Европа Иттифоқига чиқариб қўйишни ваъда қилган.
Россия Тергов қўмитаси ФХХ ва ИИВ ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг 29 ёшли фуқаросини террорчилик ҳужуми содир этишда гумон қилиб, қўлга олди. У 17 декабр куни Россия Федерацияси қуролли кучлари радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи Игор Кириллов ва унинг ёрдамчиси Иля Поликарповнинг ўлдирилишида гумонланмоқда.
Маҳаллий нашрлар ёзишича, у сўроқ пайтида Украина махсус хизматлари томонидан ёллангани, бунинг учун 100 минг доллар миқдорида пул мукофоти ва Европа давлатларидан бирига яшаш учун чиқиши кафолатланганини айтган.
«У Украина махсус хизматларининг кўрсатмаси билан Москвага келган ва қўлда ясалган портловчи мосламани Игор Кириллов яшаган турар жой биносига кираверишида турган электр скутерига қўйган. Ҳарбий хизматчининг яшаш жойини кузатиш мақсадида у автомашина ижарага олиб, у ерда видеокузатув камерасини ўрнатган. Ушбу камерадан олинган кадрлар Днепр шаҳридаги теракт ташкилотчиларига онлайн тарзда узатиб турилган. Ҳарбий эшикдан чиқиб кетаётгани ҳақида видеосигнал олинганидан кейин портловчи қурилма масофадан туриб ишга туширилган», — дейилади Россия тергов қўмитаси баёнотида.
Шунингдек, ушбу жиноятни уюштиришга алоқадор бошқа шахслар аниқланмоқда. «Коммерсант», РБК, «Известия» нашрлари ҳамда «112» телеграм-канали иккинчи гумонланувчи ҳам қўлга олинганини ёзмоқда.
Маҳаллий телеграм-каналларда ҳибсга олинган шахсни сўроқ қилиш жараёни акс этган видео тарқатилди.
«Мен Украина махсус хизматлари топшириғи билан Москвага келдим. Кейин самокат сотиб олдим. Бир неча ойдан кейин бомба учун буюмлар келди, уларни олдим. Кейин ҳамма нарсани тайёрлаб, генерал яшайдиган уй ёнига қўйишди. Кейин у уйдан чиққач, тугмачани босдим. Нега бундай қилдим, нима учун? Менга 100 минг доллар ва Европа паспорти таклиф қилишди», — дейди гумондор.
Shot ва Baza маълумотларига кўра, генерални ўлдиришда гумон қилинаётган шахснинг исми — Аҳмад Қурбонов. У Балашихда яшаган ва Москва яқинидаги Черное қишлоғида қўлга олинган.
Генерал-лейтенант Игор Кириллов ва унинг ёрдамчиси 17 декабр куни тонгда Москва шаҳри Рязанск проспектидаги уйи олдида рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганди. Тергов маълумотига кўра, қўлбола портловчи қурилма уй подъезди ёнида турган электр самокатга ўрнатилган. Портлаш кучи эквивалентни тахминан бир килограмм тротилга тенг бўлган. Тергов қўмитаси теракт, қотиллик ва ноқонуний қурол сақлаш моддалари бўйича жиноий иш қўзғатганди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ савдо борасида Хитой билан «юмшоқ мулоқот» бошланганини маълум қилди
Жаҳон | 20:51
-
Welt: Германия Қуролли кучлари 100 минг нафар захирадаги ҳарбий хизматчига муҳтож
Жаҳон | 20:44
-
«Радар овловчи» – Андижонда ҳайдовчи 52 та радарни пневматик милтиғи билан ишдан чиқарди
Ўзбекистон | 20:14
-
Украина президенти офисидагилар аёлларни ҳам армияга мажбурий жалб этиш таклифи билан чиқди
Жаҳон | 20:13
Мавзуга оид

08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди

08:28 / 05.04.2025
Европа ва Канада Путиндан АҚШ таклифига дарҳол жавоб беришни талаб қилмоқда

08:14 / 05.04.2025
«Россия оташкесимга тайёргарлик кўраётганининг аломати йўқ» — НАТО разведкаси

00:50 / 05.04.2025