Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ЖСТга кириш йўлида Европа Иттифоқи билан музокараларни якунлади
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги бўйича Европа Иттифоқи билан икки томонлама музокаралар якунланди. Бу ҳақда президент Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи доирасида эълон қилинди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Евроиттифоққа аъзо 27 та давлат билан бозорларга кириш, хусусан экспорт ва импорт божлари ҳамда хизматлар бўйича имтиёзлар масаласида келишиб олинди, дея маълум қилди бош музокарачи Азизбек Урунов.
Ўтган ҳафта Панама билан ҳам музокаралар якунланган бўлиб, шу тариқа, ЖСТга аъзолик йўлидаги Ўзбекистон билан музокара бошлаган 34 та аъзодан 31 таси билан келишувларга эришилди.
“Мана энди расман: ЖСТнинг 31 аъзоси билан музокаралар якунланди, фақат 3 таси қолди”, – дея ёзди Урунов LinkedIn саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЖСТнинг 2026 йил март ойидаги саммитида ташкилотга аъзо бўлиб кириш мақсадини эълон қилган.
- Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи давомида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. 1996 йилда имзоланган ҳадли битимдан фарқли равишда, бу битим кенг қамровли бўлиб, Ўзбекистон–ЕИ ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларни кенгайтиради.
Мавзуга оид
08:33 / 08.05.2026
Европа Иттифоқи Путин билан эҳтимолий музокараларга тайёргарлик кўрмоқда
09:26 / 07.05.2026
Германия Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқини ислоҳ қилиш режасини таклиф этди
21:20 / 06.05.2026
Президент Ўзбекистоннинг ЖСТ аъзоси бўлиш жараёнини жадаллаштиришни буюрди
20:05 / 06.05.2026