“Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида қурилиш объектларида экологик талаблар кучайтирилмоқда. Бу – 14 март кунги президент фармонида назарда тутилган.
Ҳужжатга асосан, 2026 йил 1 июндан бошлаб қурилиш объектларида (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно):
- фон мониторинг станциялари билан жиҳозлаш ва Экология қўмитасининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш;
- онлайн назорат қилиш учун қурилиш майдони бўйлаб ва чиқиш нуқталарида онлайн камералар ўрнатиш ҳамда бу камераларни Экология қўмитасининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш.
- ҳуқуқбузарлик содир этган қурилиш ташкилотларининг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги рейтинг балларини камайтириш;
- лойиҳа-смета ва шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда мажбурий равишда экологик экспертиза хулосасини тақдим этиш;
- янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 метр квадратдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно) лойиҳалаштиришда уларга туташ ҳудудларнинг кўкаламзорлаштириш (дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни экиш) майдонлари лойиҳа учун ажратиладиган ер участкалари умумий майдонининг 30 фоизидан кам бўлишига йўл қўймаслик тартиби жорий этилади.
Фармонга асосан, бундан буён экологик ва қурилиш экспертиза хулосалари олинишида “шамол гули” коридорлари ҳаракатланишини инобатга олиш мажбурий ҳисобланади.
Ҳудудларнинг бош режалари лойиҳаларида “шамол гули” коридорлари ҳаракатланишини инобатга олган ҳолда “шамол йўлаклари” тасдиқланади.
Ҳужжатга биноан, жисмоний ва юридик шахслар томонидан дарё ва сойлар ўзанини тозалаш жараёнида ёки ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олиш







