Ўзбекистон ҳисобидаги 13 та медалдан иборат жамғарма таркиби – 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзадан иборат бўлди.

Бу галги ўйинларда ўзбек спорти қайд этган муҳим натижалар:

  • тарихда илк марта ўзбекистонлик аёл спортчи Олимпиаданинг олтин медалига сазовор бўлди;
  • эркаклар боксидаги 7 та вазн тоифасидан 5 тасида ўзбекистонликлар чемпион бўлди;
  • делегациянинг бирданига уч аъзоси олимпия ўйинларининг икки карра чемпионига айланди;
  • олимпиадаларда илк бор ўзбекистонлик дзюдочилар 3 та, таеквондочилар эса 2 та медални қўлга киритди;
  • ўзбек спорти Париж олимпиадасида футбол, сувга сакраш, камондан отиш ва аёллар кураши бўйича дебют қилди.

Таъкидлаш керак, президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилда олимпиадага тайёргарлик ҳақида тўхталар экан, Парижда медаллар бўйича етакчи 15 та мамлакат қаторидан жой олиш учун ҳамма имкониятлар борлигини қайд этганди.

Якуний медаллар жадвали

Париж олимпиадасининг умумжамоа ҳисобидаги ғолиби Америка Қўшма Штатлари бўлди: америкаликлар 40 та олтин, 44 та кумуш ва 43 та бронза (жами 126 та медал)ни қўлга киритди. Хитой ҳам 40 та олтин қўлга киритган бўлса-да, кумуш медаллар сони бўйича АҚШдан ортда қолди: 40 та олтин, 27 та кумуш ва 24 та бронза (жами 91 та медал). Учинчи ўринни Япония делегацияси банд қилди: 20 та олтин, 12 та кумуш ва 13 та бронза (жами 45 та медал).

Ўзбекистонлик совриндорлар таркиби

Олтин медал:

  • Диёра Келдиёрова (дзюдо, -52 кг)
  • Улуғбек Рашитов (таэквондо WТ, -68 кг)
  • Разамбек Жамалов (эркин кураш, -74 кг)
  • Ҳасанбой Дўсматов (бокс, -51 кг)
  • Абдумалик Халоков (бокс, -57 кг)
  • Асадхўжа Мўйдинхўжаев (бокс, -71 кг)
  • Лазизбек Мулложонов (бокс, -80 кг)
  • Баҳодир Жалолов (бокс, +92 кг)

Кумуш медал: