Қорақалпоғистонда янги газ-конденсат кони очилди
Мўйноқ туманида янги Қоратау газ-конденсат кони очилди, деб хабар берди «Ўзбекнефтгаз».
Устюрт ҳудудининг марказий қисмида жойлашган Қоратау майдонида олиб борилган геология-қидирув ишлари натижасида қуйи юра қатламларида саноат аҳамиятига эга табиий газ ҳажми аниқланган. Майдондаги 1-сонли излов қудуғи 4860 метр чуқурликкача бурғиланган. Синов ишлари давомида қуйи юра қатламларининг 3273—3213 метр чуқурлик оралиғидан саноат аҳамиятига эга табиий газ ва конденсат оқими олинган.
Режага кўра, 2026 йил охирига қадар Қоратау майдонида 2-сон излов қудуғини бурғилашни якунлаш, шунингдек, 3- ва 4-сон излов-қидирув қудуқларида бурғилаш ишларини бошлаш режалаштирилган.
Қаршида солиқчилар аҳолининг 122 млн сўмини ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда солиқ тўловчиларнинг маблағлари талон-торож қилингани аниқланган.
Департамент маълумотига кўра, Қарши шаҳар солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспекторлари М.А., Ш.Т. ва бошқалар 97 нафар фуқародан гўёки солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида жами 122,6 млн сўм олган.
Бироқ маблағлар солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларига кирим қилинмасдан, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож этилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозир тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ғор туризми ривожлантирилади: 10 та манзил танланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан спелеотуризмни — ғорларга саёҳат қилишга асосланган туризм йўналишини ривожлантириш чоралари белгиланди.
Қарорга кўра, танланган объектларда замонавий туристик инфратузилмани шакллантириш ва сайёҳлар оқимини ошириш ишлари 2026–2028 йилларда босқичма-босқич амалга оширилади.







