Маданият вазири Озодбек Назарбеков кийим дўкони тавсия қилинган роликда кўриниш берди
Ўзбекистондаги эркаклар кийим дўконларидан бирининг реклама хусусиятидаги ролигида маданият вазири Озодбек Назарбеков кўриниш берди. Ролик дўконнинг Instagram саҳифасида эълон қилинди. Вазирнинг ҳаракатларига Рақобат қўмитаси ҳуқуқий баҳо беради.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида жойлашган кийим дўконларидан бири Instagram саҳифасига маданият вазири Озодбек Назарбеков дўконни реклама қилганига оид роликни жойлади.
Видеода вазир дўкон Тошкентнинг қоқ марказида жойлашганини таъкидларкан, ўзбекистонликлар Италия сифатига тенг даражада маҳсулотлар ишлаб чиқараётганини айтган.
“Бу ерда кийим-кечаклар, спорт йўналишидан тортиб классикагача, барча йўналишлар мавжуд. Кириб бир нарсага қойил қолдим, Италиянинг энг юқори сифатли молларидан кам эмас. Бу ҳолатдан фақат фахрландик. Барча ўзбек халқини миллий маҳсулотларимизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз”, — деган вазир.
Дўкон ролик жойланган саҳифа изоҳида Озодбек Назарбековни маданият вазири, Ўзбекистон халқ артисти ва The Voice of Uzbekistan лойиҳаси ҳакамларидан бири деб таништирган ҳамда унга энг актуал образ тақдим этилганини таъкидлаган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг маълум қилишича, ҳолатнинг “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мослиги ўрганилади.
Мавзуга оид

16:31 / 28.04.2025
Умрага оид реклама қонунчилигини бузганлар жазоланди

23:07 / 17.04.2025
АҚШ суди Googleʼни онлайн реклама бозорида монополист деб топди

08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди

16:24 / 22.03.2025