Ўзбекистон | 18:40 / 14.07.2025
10466
3 дақиқада ўқилади

Президент администрациясининг 8 та департаментига янги раҳбар тайинланди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов энди ПА Коммуникациялар департаментига раҳбар ҳисобланади. Гаянэ Умерова администрациянинг Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти раҳбари лавозимига тайинланди. Президент протоколи раҳбари Улуғбек Қурбонов эса катта эҳтимол билан ишдан кетган – янги тузилган департаментга унинг ўринбосари раҳбар бўлган.

Шавкат Мирзиёев фармони билан Президент администрациясида бир қатор тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Унга кўра, Алишер Баҳодирович Самадов ПА Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Дониёр Бахтиёрович Қодиров ПА Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Шерзод Икромович Асадов ПА Коммуникациялар департаментининг раҳбари — президентнинг матбуот котиби лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг матбуот котиби лавозимидан озод этилди.

Гаянэ Олеговна Умерова ПА Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан ПА Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Нодиржон Абдуқундузович Абдураҳимов ПА Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан ПА Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Бобур Ботирович Ходжаев ПА Молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Зелимхон Ҳайдарович Ҳайдаров ПА Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан ПА Молия-хўжалик департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Элла Анатольевна Джахангирова ПА Тадбирларни ташкиллаштириш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президент протоколининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, шу фармон билан Президент администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди. Администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди, такрорланувчи лавозимлар оптималлаштирилди. Администрация раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид