Зўрлаб келингани айтилаётган қизалоқнинг яқинларига кўра, тарбияланувчи ҳақиқатан ҳам хўжалик ишлари бўлими мудири томонидан боғча ҳудудида бир неча марта жинсий зўравонликка учраган. 5 ёшли тарбияланувчи экспертиза ҳамда гинеколог текширувидан ўтказилган.

Kun.uz мухбири ҳолат бўйича изоҳ олиш учун боғча директори ва қизалоқнинг тарбиячисига микрофон тутди. Директор 20 июлдан 10 сентябргача меҳнат таътилида бўлгани, 11 сентябрда ишга қайтганида ИИБ ходимлари келиб ҳолат бўйича сўроққа тутганини, бошқа тафсилотларни очиқлай олмаслигини маълум қилди. Қизалоқнинг тарбиячиси эса ўз гуруҳидаги болаларни бир лаҳза ҳам назоратсиз қолдирмаслигини, боғча ҳудудида жинсий зўравонлик ҳолати юз бермаганини таъкидлади.

Меҳнат таътилида эдим...

“Бу воқеа содир бўлган куни меҳнат таътилида бўлганман. 10 сентябрда ишга қайтганман, бу ҳақда буйруқларим бор, тақдим қилишим мумкин.

11 сентябр куни боғчага ички ишлардан ходимлар келиб боғчада нима ишлар бўлди, деб сўрашди, мен хабарим йўқлигини айтдим. Кейин ходимларининг ўзлари шундай ҳолат бўлибди дейишди. Тушунтириш хатларини ёзиб бердик. Ҳозир тергов ишлари олиб бориляпти, лекин асл вазият бизга очиқлангани йўқ, ҳеч нарсадан хабаримиз йўқ.

Зўрланиш ҳолати бундан 15 кун олдин бўлган дейишяпти. Зўрлашда гумонланган шахс 52 ёшда, хўжалик ишлари бўйича ўринбосарим. Боғчада 2022 йилдан бери ишлайди. Унинг устидан шу кунгача аҳоли ёки бирор ходимлардан ҳеч қандай шикоят тушмаган. Оилали, фарзандлари бор, қуда-андали одам. Ўша шахс олдин ҳам бошқа мудир билан шу боғчада завхоз бўлиб ишлаган, ундан кейин фермер бўлиб ишлаган, соғлиғи ёмонлашгандан кейин олти йил уйда ишсиз юрган, икки марта инсультни бошидан ўтказиб, соғлиғи тиклангандан кейин боғчага яна ишга қайтган.

Қизнинг тарбиячиси ҳеч қачон болаларни ёлғиз қолдирмаган, ҳаммасидан тилхатлар, тушунтириш хатлари, кафолат хатлари олинган. Шу пайтгача ва ҳеч қачон бола ёлғиз қолмаган. Зўрланиш ҳолати боғчада бўлмаганлигига умид қиляпман. Ҳали ҳеч нарсани билмайман, на экспертиза хулосаси, на бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ менда. Бўлиб ўтган ҳолатни ички ишлар ходимларидан эшитдим”, дейди боғча директори.

Қизалоқнинг тарбиячиси ҳам болаларни бир лаҳза ҳам назоратсиз қолдирмагани, бўлиб ўтган ҳодисани ички ишлар ходимларидан эшитганини маълум қилди.

Болалар омбудсманига кўра,