Ўзбекистон | 13:44 / 01.05.2024
19474
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада туман прокурори ўринбосари 2 минг доллар олаётганда ушланди

У суд иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдорга жазо қўлланишида енгиллик қилишни ваъда бериб, пул олган.

Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари 2 минг доллар олаётганда ушланган. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.

2024 йил 27 апрел куни соат 18:0 ларда Фарғона вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Тадбирда Қўштепа тумани прокурори ўринбосари танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланишида енгиллик қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, 2 минг доллар олган вақтида ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28,211- (пора беришда иштирокчилик) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид