1 февралгача маҳаллалар учун банкирлар тайинланади
1 февралгача туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга маҳалла банкирлари тайинланади. Ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган ёрдамчи-агентлар танлаб олинади. Маҳалла банкирлари ва ёрдамчи-агентлар жами қиймати 1 млрд доллар бўлган лойиҳаларни молиялаштиради.
Президент Шавкат Мирзиёевга банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.
Бу ҳақда 16 декабр кунги селекторда топшириқ берилган эди. Шундан келиб чиқиб, 2025 йилда жами 5,2 миллион нафар, жумладан, банклар томонидан 3 миллиондан зиёд аҳолини банд қилиш режалаштирилди.
Шу мақсадда 208 та туман ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда банклар раҳбарлари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланди, бунда томонларнинг аниқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатиб ўтилди.
Ҳар бир маҳалла бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланди. Аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган “маҳалла лойиҳаси” дастури доирасида ажратиладиган 1 миллиард доллар кредит ресурслари банклар ва ҳудудлар кесимида тақсимланди. Лойиҳа ишлаб чиқиш, кредит ажратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича туман банки раҳбарига ойма-ой самарадорлик кўрсаткичи қўйилди.
Энди Марказий банк раиси ва унинг ўринбосарлари ҳудудларга чиқиб, жойлардаги банк филиалларининг маҳаллалардаги ишини янгича ёндашув асосида ташкил қилади. 2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади.
Ҳудудий банклар ҳамда туман ҳокимлари аҳолини тайёр бизнес лойиҳалари билан таништириб боради, уларни амалга ошириш кўникмалари ўргатилади.
“online-mahalla.uz”, “bank-kredit.uz” ва “soliq.uz” ахборот тизимлари интеграция қилиниб, масъулларга юклатилган вазифалар ижроси кунлик таҳлил қилиб борилади. Фаолияти қониқарсиз бўлган раҳбарларга чора кўрилади.
Мавзуга оид
08:52 / 07.01.2025
Учта давлат банкини хусусийлаштириш кейинроққа қолдирилди
15:46 / 06.01.2025
Покистонда ўзбек банклари фаолияти йўлга қўйилиши мумкин
17:20 / 03.01.2025
Камбағал давлатларга кўмак бериш Жаҳон банки учун қийинлашиб бормоқда
13:51 / 24.12.2024