Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил, 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фармонда айтилишича, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирланади:

«Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби»
Тошмуродов Маҳамадёр Эргашевич – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори

«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти»

Азизов Мирзажон Мамажонович – Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқий театри актёри
Алимов Самандар Чориевич – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти
Усмонов Рамиз Бекназарович – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти

«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси»
Умиров Расул Қараевич – Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги «Қудрат» фермер хўжалиги ишчиси, бахши

«Ўзбекистон Республикаси халқ устаси»

Иноғомов Ҳакимжон Ёқубович – «Устазода» халқ санъати усталари корхонаси ганчкор устаси

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси»

Холиқова Одинахон Носировна – Фарғона вилояти Қува туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

«Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи»

Эрматов Машраб Эргашевич – Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти, ҳофиз

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист»