Спорт | 11:59 / 29.02.2016
3092
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек боксчилари “Странжа” халқаро турнирида олтин ва бронза медалига эришди

2016 йилнинг 23-27 февраль кунлари Болгариянинг София шаҳрида ўтказилган анъанавий халқаро турнирда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари биттадан олтин ва бронза медалига сазовор бўлдилар.

67-бор ташкил этилган мазкур халқаро турнирнинг бу йилги баҳсларида 40 давлатдан келган 300 нафардан зиёд эркаклар ва аёллар 13 комплект медаллар учун баҳс юритди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига олтин медални Маҳмуд Ғоипов (-69 кг) келтирди. У ҳал қилувчи финал жангида мезбонлар вакили Симён Чамовни 3:0 ҳисобида енгди.

2010 йили Сингапурда ўтказилган биринчи ёзги ўсмирлар Олимпиада ўйинлари совриндори Сардор Бегалиев (-91 кг) ярим финал жангида россиялик Евгений Тишенкога имкониятни бой берди ва бронза медали билан тақдирланди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти.