Жаҳон | 09:58 / 29.04.2016
2894
1 дақиқада ўқилади
Apple офисида вафот этган йигитнинг номи маълум қилинди
АҚШ полицияси Apple’нинг Купертинодаги бош қароргоҳида 28 апрелда ўлик ҳолда топилган йигитнинг исмини маълум қилди. РИА “Новости” ахборот агентлигининг Санта-Клара округи шерифи офиси берган баёнотга асосланиб маълум қилишича, қурбон 25 ёшли Эдвард Маковяк исмли йигит бўлган. Шунингдек, йигит тўппончадан ўзини отгани маълум қилинди.
"Суд-тиббиёт эксперти йигит ўз жонига суиқасд қилганини аниқлади, унинг ўлимига тўппончадан ўқ узгани сабаб бўлган", дейилди полицияда.
Воқеа тергов қилинишда давом этмоқда. Тахминлардан бирига кўра, йигитнинг бундай йўл тутишига 1976 йилда ташкил топган компаниянинг яқинда акциялари нархининг тушиши олиб келган бўлиши мумкин.