Спорт | 14:05 / 30.04.2016
4293
1 дақиқада ўқилади

Хосеп Гвардиола: “Бизда жавоб учрашуви ҳамда патронлар бор”

“Бавария” жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси ярим финалининг иккинчи учрашувида “Атлетико”ни енга олиш имконияти мавжудлигини таъкидлади.

“Мен ҳали тирикман. Бизда жавоб учрашуви ҳамда патронлар бор.

Сиз мени қанчалик бахтиёр эканлигимни тасаввур ҳам қила олмайсиз. Мен қувватга тўламан ва келаётган кунларни сабрсизлик билан кутяпман. Бунга шайман.
Биз барчасини ўзгартиришимиз мумкин. Буни исботлашимизни ўзингиз гувоҳи бўласиз”, – деди Гвардиола.