Жамият | 12:22 / 03.05.2016
6115
4 дақиқада ўқилади

Musaffo акциясининг ғолибларига ўз ютуқлари топширилди

Омад — унга ишонганларгагина кулиб боқади. Айримлар эса омад доим кучлилар томонидан, дейишади. Бу гапнинг нечоғлик тўғри ёки нотўғри эканлигини билмадик-ку, аммо Musaffo томонидан ўтказилган промо акция иштирокчиларининг омади келди. Бундан келиб чиқадики, ишончи ва сифат уйғунлиги ҳам ҳар бир инсонга омад олиб келар экан. Буни ўз ютуқларини қўлга киритганларнинг сўзларидан ҳам англаса бўлади.

Musaffo томонидан турли хил ютуқларга эга промо-акция ўтқазиляпти. Ушбу акция уч босқичли бўлиб, унинг биринчи босқичи жорий йилнинг 15 мартидан 14 апрелига қадар фаоллаштирилган промо-кодлар иштирок этди ва ғолиблар 15 апрель куни ўз ютуқларини қўлга киритди.

— Мен ушбу акцияга бошида ишонқирамай қараган эдим. Буям навбатдаги ютуқли акциялардан бири бўлса керак, деб ўйлагандим. Аммо ютуқ чиққанини билгач ва энг асосийси, ана шу ютуқни қўлга киритгач, буларнинг бари оғзаки гаплар эмас, балки айни ҳақиқат эканлигини тушуниб етдим, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Тўрткўл шоссе,  57 дроп, 14 хонадонда истиқомат қилувчи, акцияда иштирок этиб, "Artel' электр чойнагини қўлга киритган Юсупова Минойим.

Ғолиблардан яна бири — Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 4 квартал, 21 уй, 23 хонадонда яшовчи Руслан Селейманов шундай дейди:
— Мен бу акцияда биринчи маротаба иштирок этишим. Тўғриси, аввал бундай акцияларда иштирок этмаганлигим учун, омадим келишига ишонмагандим. Аммо мана, ишончим зое кетмади, мен акцияда қатнашиб Artel компаниясининг тостерини ютиб олдим. 

Руслан Селейманов

— Ютуқ чиққанини эшитиб ҳайратда қолдим, — дейди Тошкент шаҳар, ТТЗ 1 дахаси, 1 А уйда яшовчи, акцияда иштирок этиб Artel блендер соҳиб бўлган Раҳимов Ринат. — Аслида “Мусаффо”ни унинг ширин мазаси ва фойдалилиги учун истеъмол қиламан. Буни қаранг-ки, яхши ният билан ушбу акцияда қатнашган эдим, ютуқли бўлдим. Ютуғимми олиш ҳеч бир қийинчилик туғдирмади. Бари оддий — ғолиб бўлдим ва совринимни қўлга киритдим.

— Ўзимдан ўтаётган ҳис-туйғуларни тушунтириб бериш қийин. Чунки бу акциянинг одилона ўтказилгани, ҳеч қандай қуруқ ваъда эмаслиги ва ғолиблар орасида менинг ҳам борлигим, қувончимга сабаб бўлди. Мен ана шу акцияда қатнашиб, Artel блендери ютиб олдим, — деди Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 4 А уй, 66 хонадонда истиқомат қилувчи Бабаходжаева Севара.
Промо акциянинг иккинчи босқичи 15 апрелдан 14 майга қадар қатнашган промо-кодлар иштирок этади ва ғолиблар номи 15 майда эълон қилинади.
Учинчи босқичда эса 15 майдан 14 июнга қадар иштирок этган промо-акциялар қатнашади ва ғолиблар 15 июнда эълон қилинади.     
Акциянинг барча босқичи ғолиблари қуръа ташлаш йўли билан аниқланади.

Учинчи босқич ғолиблари 2016 йилнинг 15 июнь куни аниқланиб, унда 2016 йил, 15 майидан 2016 йилнинг 14 июнга қадар фаоллаштирилган промо-кодлар иштирок этади.
Акциянинг мутлақ ғолибларини аниқлаш ва бош соврин (Chevrolet SPARK автомобили)ни топшириш маросими 2016 йилнинг 15 июн куни бўлиб ўтади. Унда 2016 йилнинг 15 март кунидан бошлаб, 2016 йилнинг 14 июнига қадар акция давомида фаоллаштирилган барча промо-кодлар иштирок этади. 

Промо-кодларни фаоллаштириш 2016 йилнинг 15 март куни, 00:00 дақиқадан бошлаб 2016 йилнинг 14 июнь куни соат 23:59 дақиқагача давом этади. 
Бу галги соврин учун уй, автомобиль ва бошқа қимматбаҳо совғалар ҳам қўйилган.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид