Жаҳон | 17:12 / 03.05.2016
5890
1 дақиқада ўқилади
Россия Хитойга чучук сув етказиб беришни таклиф қилди
Россия Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев Россия ўз ҳудудидан Хитойнинг қурғоқ ерларига чучук сув олиб ўтиш лойиҳасини таклиф этишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда вазир Хитой Халқ Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Хань Чанфу билан учрашув давомида маълум қилди.
“Биз Олтой ўлкасидан Қозоғистон Республикаси орқали ХХРнинг қурғоқ ерли Шинжон-Уйғур автоном ҳудудига чучук сув етказиш бўйича лойиҳа таклиф этишга тайёрмиз. Яқин вақтларда биз ушбу масала бўйича қозоғистонлик ҳамкасбларимиз билан маслаҳатлашамиз”, - деди у.