Жаҳон | 12:49 / 06.05.2016
11302
2 дақиқада ўқилади

6 май: тарих саҳнасида...

6 май—Жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 126-куни.

ВОҚЕАЛАР:
1993 йил. Ўзбекистон Республикаси Олий кенгаши сессиясида “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Суди тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси пул тизими тўғрисида”ги ва “Соғлом авлод учун” орденини таъсис этиш тўғрисда”ги Қонунлари қабул қилинди. 

1840 йил. Биринчи расмий почта маркалари муомалага чиқарилди,

1872 йил. Англия Кубоги таъсис этилди. 

1998 йил. Қозоғистоннинг янги пойтахти Акмола номи Астанага ўзгартирилди.

ТАВАЛЛУДЛАР:          

 
1856 йил—Таниқли врач-психиатр, психолог ва психоанализ асосчиси Зигмунд Фрейд, 

1923 йил—Рус театр ва кино актёри, “Кавказ асираси”, “Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради”, “Соя” каби фильмларда турли ролларни ижро этган  Владимир Этуш, 

1953 йил—инглиз давлат ва жамоат арбоби Тони Блер, 

1983 йил—таниқли бразилиялик футболчи, “Барселона” клуби аъзоси Даниэл Алвес, 

1988 йил—“Пахтакор” футбол жамоаси аъзоси Станистлав Андреев

1981 йил— Таниқли Ўзбек эстрадаси хонандаси Ботир Қодиров.

Мавзуга оид