«Умидсиз яшаб бўлмайди...»
Бобуржон Муродов ўн бешинчи «Юрак ҳикоясининг» қаҳрамони. Тўрт ой муқаддам унинг туғма юрак хасталигининг - юрак қоринчалари ўртасидаги пардалар нуқсонини тузатиш бўйича операция қилишган. Бу кунга етгунча бир аср каби чўзилган узоқдан-узоқ ўн йиллик масофа ётибди. Боланинг ҳар бир шамоллаши ҳаётига катта хавф эди. Руҳий тушкунлик кунлари қандайдир мўъжизага ишонч ва умид билан алмашиб келди. «Умидсиз яшаб бўлмайди» дейди Бобуржоннинг онаси Гулирано.
Ёрдам «Сочная Долина» савдо белгисининг «Ҳаётларнинг биргаликда қутқарайлик!» акцияси орқали келди. Албатта бу мўъжиза эди, лекин бу мўъжизани касал болаларга ёрдам бериш иштиёқида бўлган оддий инсонлар рўёбга келтирди. 2016 йилнинг ноябр ойи мобайнида ҳар бир сотилган «Сочная долина» шарбати қутисидан тушган пулнинг бир қисми Тошкент тиббий педиатрия институтининг хайрия ҳисоб рақамига ўтказилди. Болаларга тезроқ ёрдам бериш иштиёқида бўлган болалар кардиожарроҳлик Марказининг жарроҳлари ҳам ушбу акциянинг ниҳоясига етишини умид билан кутишди. Акция ўн бешта оксигенаторлар харид этишга етарли маблағ йиғишга муваффақ бўлди. Шуни ҳам билиб қўйиш лозимки, ушбу мосламаларсиз очиқ юракда операция ўтказишга илож йўқ. Акция доирасида 15 бола операция қилинди ва шифокорлар айтишларича, ҳаммасининг соғликлари аъло даражада.
Акция тугади, лекин... у давом этмоқда, чунки эзгуликка ташна инсонлар акцияни қўллаб-қувватлаган ва ёритган ОАВ таҳририятларига, «Сочная долина» компаниясига, болалар кардиожарроҳлик Марказига ёрдамга муҳтожларга кўмаклашиш ниятида мурожаат қилишлари давом этмоқда. Акция жиддий муаммога одамларнинг эътиборини жалб этди. Ўзбекистонда болаларни даволаш, умуман болалар учун тиббий ёрдам бепул. Жарроҳлар кечаю-кундуз ишлашга тайёр, лекин оксигенаторлар ҳамма операцияга муҳтож болалар учун етишмайди.
«Сочная долина» савдо белгиси «Биргаликда ҳаётларни қутқарайлик!» акциясини қўллаб-қувватлаганлиги учун Тошкент педиатрия институтининг бошқарувига ўз миннатдорчилигини билдиради. Ҳар бир хайрия акциясининг ортида ташкилотчилар ва шерикларнинг катта мехнатларии, ишларнинг шаффофлиги, турли ҳил ҳисоботлар туради. Тошкент тиббий педиатрия институтининг раҳбарияти турли, лекин бу ҳолатда зарур бўлган мураккаб бюрократик жараёнлардан ўтиб, ёрдамга муҳтожларга уни муҳайё қилдилар. Ва, албатта, болалар кардиожарроҳлик Маркази жарроҳларига чуқур таъзим келтирамиз.
Операция қилинган болалардан бирининг онаси «Энди мен яшашни истайман!» деган эди. Шундай сўзлар, албатта ниҳоят қимматли ва уларни ҳар бир «Ҳаётларни биргаликда қутқарайлик!» акциясига ҳисса қўшган инсон унга билдирилган миннатдорчилик сифатида қабул қилса бўлади!
«Сочная долина» савдо белгиси ўтказган хайрия акциясининг натижасида 15 болага операция ўтказилди ва ҳаммасининг соғлиги аъло:
Реклама сифатида чоп этилган