UFC чемпиони: “Мен Рамазон ойида жанг қилмайман”
Жанговар самбо бўйича икки карра жаҳон чемпиони, айни вақтда енгил вазнда профессионал UFC (қоидасиз жанг) жангларида қатнашаётган Ҳабиб Нурмагомедов Рамазон ойида ҳеч қандай жанг ўтказмаслигини таъкидлади.
У айни вақтда профессионал UFC да 23та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Шундан саккизта жангда рақибларини нокаутга учратган. Ҳабиб айни вақтда жароҳати сабаб мусобақаларда қатнашгани йўқ. Шифокорлар унинг июнь ойида тикланишини таъкидлашган, лекин у бу вақтда жангга тушмоқчи эмас.
“Июнда жанг қилиш имконияти бор, лекин мен Рамазон ойи вақтида жанг қилмайман. Бу ой мен учун ҳар қандай мукофот ёки жангдан устун. Кўпи билан сентябрда спортга қайтаман”, дейди Нурмагомедов.
Ўткир Жалолхонов тайёрлади
Мавзуга оид
08:38 / 05.03.2024
Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди
00:08 / 19.04.2023
Рамазон ҳайити шанба куни бошланиши мумкин – астрономлар
19:03 / 18.04.2023
Рамазон ойи 29 кун ҳам бўлиши мумкин - Ғуломиддин Холбоев
22:23 / 04.04.2023