Фан-техника | 11:48 / 16.05.2016
7700
1 дақиқада ўқилади

Telegram’да юборилган хабарларни таҳрирлаш имкони пайдо бўлди

15 май куни Павел Дуровга тегишли Telegram мессенжерига хабарларни таҳрир қилиш имконияти киритилди. Ушбу функцияни шахсий ёзишмаларда ҳам, гуруҳ суҳбатларида ҳам қўллаш мумкин. Бу ҳақда хизматнинг расмий блогида хабар қилинган. 

Янги функциядан iOS ва Android иловаларида, шунингдек, мессенжернинг десктоп-версиясида ҳам фойдаланиш мумкин. 

Хабарни ўзгартириш учун ўша хабарни белгилаб “Таҳрир қилиш” (“Редактировать”) тугмасини босиш керак бўлади. Хабарларни юборилган кундан бошлаб икки кун давомида ўзгартириш мумкин. 

Гуруҳ суҳбатларида эса @ белгиси ва иштирокчилар рўйхатидан керакли одамни белгилаб суҳбатдошга ишора қилиш имкони туғилди. Бу ҳолатда кўрсатилган одамга, у ушбу суҳбатда бидиришларни ўчириб қўйган бўлса ҳам, билдиришнома келади.