Ўзбекистон | 11:57 / 17.05.2016
11361
1 дақиқада ўқилади

Булунғур туманига янги ҳоким тайинланди

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманига Хайриддин Хўжаёров ҳоким этиб тайинланди. «Зарафшон» газетаси хабарига кўра, Самарқанд вилояти ҳокимининг бу ҳақдаги қарори 13 май куни имзоланган.

Туманга шу вақтгача Ҳусан Абжалов ҳокимлик қилиб келаётган эди. У Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг 13 майдаги бошқа бир қарори билан лавозимидан озод этилган.