Ўзбекистон | 11:34 / 18.05.2016
4213
1 дақиқада ўқилади
АҚШда Ўзбекистон ҳунармандларининг "Камалакнинг барча ранглари" кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
АҚШнинг Бирмингем шаҳридаги (Алабама штати) Санъат музейида машҳур дизайнер Пегги Слеппининг "Камалакнинг барча ранглари" коллекцияси кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради "Ўзбектуризм" Миллий компанияси матбуот хизмати.
10 июлга қадар давом этадиган тадбирда икатнинг ёрқин коллекцияси намойиш этилган бўлиб, у XIX асрда Ўзбекистон ҳудудида яратилган халатлар, пойафзал, бош кийимлар, сумкалар ва заргарлик буюмларини ўз ичига олган.
Енгил саноатда икат мато ишлаб чиқаришнинг махсус техникаси ҳисобланиб, унда иплар бевосита мато тўқишдан олдин бўялади. Четлари нотекис бўлган ўзига хос нақш ҳам шу атама билан ифодаланди.
Охирги ўн йилликда икат нақшлари либослар-у мебеллардан тортиб то декоратив санъатгача дизайн саноатини қамраб олган.