Жамият | 09:18 / 13.06.2016
21898
1 дақиқада ўқилади

Британия элчиси Қозоғистонда автобус кутаётган отларни суратга олди

Буюк Британиянинг Қозоғистондаги элчиси Кэролин Браун яқинда Жезқазған вилоятига сафар қилди. Казинформ ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, элчи бекатда автобус «кутаётган» отларни суратга олиб, элчихонанинг аккаунтига жойлаштирган. Кэролин Брауннинг видеоблоги бўлиб, у мунтазам қозоқ тилида мурожаат қилиб туради ва байрамлар билан табриклайди. Эслатиб ўтамиз, аввалги элчи Дэвид Моран бошқа ишга ўтганидан кейин доктор Кэролин Браун 2013 йилнинг 10 январидан бошлаб Қиролича зоти олияларинг Қозоғистондаги элчиси лавозимида фаолият  юритиб келади. 

Мавзуга оид