Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон жанубида зилзилалар силсиласи давом этмоқда
Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида ерости силкинишлари давом этаётгани ҳақида хабар қилди. 27 июннинг ўзида 4,7 магнитудали олтита ерости силкиниши қайд этилди.
EMSC сайтининг маълумотларига кўра, 27 июнь куни Чон-Олой тизмасида маҳаллий вақт билан соат 03:16, 04:12, шунингдек 05:37, 08:32, 08:55 ва 11:08да зилзилалар силсиласи сезилди.
Қирғизистон Миллий фанлар академиясининг Сейсмология институти хабар беришича, соат 11:08да содир бўлган ерости силкиниши 5 баллни ташкил қилган. Зилзилалар Ўш вилояти Чон-Олой тизмасида қайд этилган. Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, зилзила натижасида қурбон бўлганлар йўқ.
26 июнь куни худди шу ҳудудда беш марта ерости силкиниши қайд этилган бўлиб, улардан энг кучлиси 6-7 баллни ташкил қилган.
Фото:Google image
Мавзуга оид
21:14 / 04.02.2026
АҚШ узоқ вақт давомида Марказий Осиёга етарлича эътибор бермади – Гор
20:49 / 02.02.2026
Европарламентда Европа Иттифоқининг Қирғизистонга нисбатан сиёсати танқид қилинди
13:10 / 02.02.2026
ЕИ Қирғизистонга қарши санкциялар режасини муҳокама қилмоқда
09:13 / 28.01.2026