Жамият | 15:30 / 27.06.2016
28144
1 дақиқада ўқилади

Саудиялик эгизаклар ота-онасининг жонига қасд қилди

Саудиялик эгизак ака-укалар ўз ота-оналарини ўлдиришни режалаштириб, бунда ошхона пичоқларидан фойдаланишди. Бундан ташқари улар кичик укасига жиддий жароҳат етказишди. 

Ака-ука қотиллар дастлаб Ар-Риёддаги уй ётоқхонасида дам олаётган отасига ҳужум қилган, сўнгра бошқа хонадаги онани пичоқлаб ўлдиришган. 

Шундан сўнг улар кичик укага ҳам ҳужумга қилиб, уни пичоқлаб қочиб қолишган. Эгизак акалар уканинг ўлганига ишончи комил бўлган, бироқ ука жиддий жароҳати билан омон қолган. Қотил "жигарлар" маҳаллий полиция томонидан қўлга олинди.

Полициянинг хабар беришича, қотил фарзандлар ИШИД террорчилик ҳаракати таъсирида бўлиши мумкин.

 

фото:Google image

Мавзуга оид