Фан-техника | 18:16 / 28.06.2016
5376
2 дақиқада ўқилади

Google ўз смартфонини ишлаб чиқармоқда

Бир неча йилдирки Google компанияси бошқа ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда Nexus қурилмаларини ишлаб чиқаради. Аммо тез орада интернет-гигант ўз шахсий бренди остида смартфон тақдим этиши мумкин. Бу ҳақида The Telegraph хабар берди. 

Манбага кўра, ҳозирда янги қурилма борасида мобил операторлари билан музокаралар олиб борилмоқда. Янги смартфон тақдимоти 2016 йилнинг охирига режалаштирилган. 

Google ўтган йилнинг охирларидан бери ўз смартфонини ишлаб чиқариш ҳақида бош қотиради. Шу тариқа компания смартфон дизайни, ишлаб чиқариш жараёни ва гаджетнинг дастурий таъминоти устидан тўлиқ назоратни ўз қўлига олади. Гаджетни ишлаб чиқаришни Motorola'нинг собиқ президенти Рик Остерло назорат қилиши кутилмоқда. У жорий йилнинг апрель ойидан Google'нинг "темир" бўлимини бошқариб келмоқда. 

Google раҳбари Сундар Пичаи шахсий смартфон ишлаб чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга аппарат борасидаги шериклари билан ҳам ишлашда давом этишини билдирди. Nexus 9 планшети компанияга ўз Pixel C'сини ишлаб чиқаришга халал бермади. 

 

Фото:CREDIT: PA

Мавзуга оид