Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўровнома: Французларнинг 45 фоизи ЕИдан чиқишга доир референдум ўтказиш тарафдори
TNS Sofres тадқиқот компаниясининг RTL OnePoint, Le Figaro ва LCI учун ўтказган сўровномасига кўра, французларнинг 45 фоизи Евроиттифоқдан чиқиш ҳақидаги референдум ўтказилиши тарафдоридир, 44 фоиз аҳоли эса мазкур ташаббусга қарши. Сўровнома натижалари Le Figaro газетасида чоп этилди.
Французлар орасида "Британиядагидек референдум ўтказилган тақдирда қандай йўл тутган бўлардингиз?" деган саволга маҳаллий аҳолининг аксарият - 45 фоизи ЕИни тарк этишни истамаслигини билдирган. Frexit'га 33 фоиз аҳоли овоз берган, 22 фоизи эса ҳали аниқ қарорга келмаган.
Респондентларнинг 45 фоизи Британия референдуми натижаларидан норози, 36 фоизи эса қониқарли муносабат билдирган.
Французларнинг аксарияти - 58 фоизи - британияликларнинг ЕИдан чиқишига ажабланишмади. Бундан ташқари 48 фоиз французлар бу ҳодиса блокнинг келажагига салбий таъсир кўрсатади деб ҳисоблашмоқда.
Шунингдек, французлар ЕИда баъзи ўзгаришларни исташмоқда. 55 фоиз француз кўпроқ мухторият талаб қилмоқда, 25 фоизигина ЕИ интеграциясининг кучайтирилишига умид билдирмоқда.
Фото:AFP
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026