Жамият | 13:08 / 30.06.2016
28351
2 дақиқада ўқилади

Истанбулдаги қўпорувчиликда Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлган

Турк ОАВ хабарига кўра, Истанбул халқаро аэропортида содир этилган қўпорувчилик ҳаракатларида икки нафар ўзбекистонлик қурбон бўлган. 

28 июнь куни кечқурун Истанбул халқаро аэропортида 3 нафар ҳудкуш террорчи содир этган мудҳиш террорчиликда, сўнгги маълумотларга кўра, 41 киши ҳалок бўлган, 239 нафар одам яраланган. 

"Теракт қурбонлари орасида Ўзбекистоннинг Наманган вилояти фуқароси бўлган 22-ёшли Аброржон Устабоев ҳам бор", — деб хабар қилган Haberturk интернет нашри. Унинг маълумотларига кўра, Устабоев аэропортга таксида келиб, ундан тушган заҳоти ҳалок бўлган. 

29 июнь куни, ўзбек ва турк ОАВларида қўпорувчилик қурбонларининг рўйхати эълон қилинган, Туркия адлия вазирлиги томонидан тузилган рўйхатда Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси – Самад Мухиддиновнинг ҳам исми-шарифи бор эди. 

Ҳозирча, Ўзбекистон ҳукумати, Ататурк халқаро аэропортидаги хунрезликларда мамлакат фуқароларининг қурбон бўлгани ёки яраланганига оид расмий маълумотларни эълон қилганича йўқ. 
 

Мавзуга оид