Жаҳон | 17:37 / 01.07.2016
7785
2 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи Россияга нисбатан санкцияларини узайтиришга қарор қилди

Европа Иттифоқи Россияга нисбатан жорий қилган жазо чораларини узайтирди. ЕИ кенгашининг йиғилишида мазкур қарор қабул қилинган бўлиб, санкциялар 2017 йил 31 январига қадар амал қилади. Бу ҳақда, ташкилот матбуот баённомасида сўз юритилган. 

«Ушбу жазо чоралари 2014 йил 31 июлида қабул қилинган эди. Дастлаб, Украинадаги вазиятни беқарорлаштиришда айбланган Россияга нисбатан жазо чораси 1 йил амал қилган. Ўша йилнинг сентябрь ойида санкциялар бирмунча кучайтирилган ва: молия, энергетика ҳамда мудофаа соҳаларини қамраб олганди», — дейилади хабарда. 

Европа кенгаши санкцияларни бекор қилиш учун Минск келишувларини 2015 йил 31 декабрга қадар батамом ижро этишни шарт қилиб қўйган эди.  

«Минск келишувлари тўлиқ бажарилмагач, Кенгаш санкцияларни олти ой муддатга, 2016 йил 31 июлигача узайтирди. Эндиликда, келишув шартлари бажарилмаганини қайд этган Европа кенгаши санкцияларни яна олти ойга узайтиришга қарор қилди». 

Аввалроқ, Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев, ЕИга нисбатан санкцияларни узайтириш бўйича кўрсатма берган эди. 
 

Мавзуга оид