Хитойлик сураткаш тасодифан Windows XP фонсуратларини тасвирга туширди
Сураткаш Чан Ху машҳур Windows XP стандарт фонсуратларидаги манзаранинг гувоҳи бўлди ва уни суратга туширди. Чаннинг сурати тасодифан туширилган: у суратни Microsoft операцион тизими орқали танилган жойда олмаган.
Чан Ху бошқа икки нафар фотомухбир билан Степто Бьюти – Вашингтон штати Уитмен округидаги кварцит тепаликда бўлишган Унинг сўзларига кўра, сураткашлар эндигина тонгни тасвирга тушириб қайтгач, бошқа қизиқарли ракурсларни излаб учаласи уч ёққа йўналишди.
Чан харитада ташландиқ уйни топди, кўзланган жойга етиб келганида эса уйнинг суратбоп эмаслигини кўрди. У ижарага олинган минивэнда юмшоқ тупроқ устида ҳаракатланишда давом этди ва йўлда тепаликларни суратга олиш учун тўхтади.
“Сўнгра мен мана шундай манзаранинг гувоҳи бўлдим. Аввал уни суратларга муҳрлаб, кейин машинага қарашга қарор қилдим”, - дейди Чан Ху.
Тепаликлар юқоридан ана шундай кўринади
“Хотиржамлик” тасвирининг асл нусхаси 1996 йилнинг январида Калифорниядаги Напа округи водийсида сураткаш Чарльз О’Риер томонидан яратилган. Умуман олганда, Напа водийси ўзининг узумзорлари билан машҳур, аммо у пайт зараркунанда ҳашаротларнинг кўпайиб кетиши туфайли улар йўқ қилинганди, қияликлар эса қалин яшил майсалар билан қопланган бўлган.
Кўп йиллардан сўнг бошқа сураткашлар уни такрорлашга ҳаракат қилишган, бироқ Напа водийсида узумзорлар қайта тиклангани боис бунинг иложи бўлмаган. Уларни Google Street View панаромаларида ва рассомлар Саймон Голдин ҳамда Жейкоб Сеннебининг «Microsoft’дан кейин» кадрида кўздан кечириш мумкин.
Мавзуга оид
00:49 / 30.10.2024
Microsoft Googleʼни ўз бизнесига путур етказаётган «яширин кампаниялар»да айблади
20:11 / 26.10.2024
Microsoft раҳбарининг маоши 79 млн долларни ташкил этди
18:05 / 25.10.2024
“Барчаси ота-онамнинг қўллови туфайли”: Microsoft элчисига айланган ўзбек қизи
23:20 / 03.10.2024