Жамият | 11:02 / 12.07.2016
6575
1 дақиқада ўқилади
Видеоблогер камерага қараб 900 соат табассум қилди
Бурчакда жилмайиб ўтирган 4 соатлик видеолари билан танилган блогер Бенжамин Беннет ўзининг YouTube'даги каналига 221-сонли видеосини чиқарди. Умумий ҳисобда йигит камерага қараб деярли 37 кун ёки 884 соат жилмайиб ўтирган.
Беннет 2014 йилдан бошлаб роликлар чиқара бошлаган. Бир қанча вақтдан сўнг у Kickstarter портали орқали пул йиғиб олмоқчи бўлган, бунинг учун йигит ишини ташлаб, кун бўйи камерага қараб жилмайиб ўтириши керак бўларди. Вақт эквивалентидаги харажатларни блогер 8 долларга баҳолади. Бироқ қизиқишни ишга айлантириш ҳаракати муваффақиятли якунланмади.
Sitting and Smiling лойиҳаси бугунга қадар 3 миллиондан ортиқ марта кўрилди. YouTube кналидаги янгиланишларни бутун дунё бўйлаб тахминан 30 минг фойдаланувчи кузатади.