Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Forbes дунёнинг энг бадавлат видеоблогерлари рўйхатини тузиб чиқди
Турли хил рейтинглар тузиши билан донг таратган Forbes журнали дунёнинг энг катта ҳақ оладиган видеоблогерларининг янги рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, 27 ёшли швед Феликс Кьелльберг иккинчи йилдирки, дунёнинг энг кўп даромад қилган YouTube блогери унвонига сазовор бўлган. PewDiePie ники билан фаолият юритувчи Феликс 2015 йил июнидан 2016 йил июнига қадар 15 млн доллар ишлаб топган, деб хабар қилмоқда Forbes журнали.
PewDiePie Let's play жанридаги видеоларни жойлаштиради, яъни видеоўйинларни бевосита ўйнаш чоғида уларни шарҳлаб боради. Унинг каналига 50 миллиондан ортиқ фойдаланувчи аъзо. Феликснинг жорий йилдаги даромади 20 фоизга ўсган. Бунга унинг китоб чиқаргани ҳам сабаб бўлган.
Forbes рейтингининг иккинчи ўрнига пранкер Роман Этвуд жойланган. Унинг бир йилда ишлаб топган даромади 8 млн долларни ташкил этади.
Учинчи ўринга стэндап-аскиячи Лилли Сингх муносиб кўрилган. Унинг бир йилда ишлаб топган маблағи ўтган йилгидан 3 марта кўпайиб, 7,5 млн долларни ташкил этган. Сингх каналига 10,2 миллион фойдаланувчи аъзо бўлган.
Умуман, журнал таҳририяти рейтингга 12 нафар видеоблогерни киритган. Улар бир йилда жами 70,5 миллион доллар даромад кўрган. Бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 23 фоиз кўп демакдир.
Мавзуга оид
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
16:03 / 27.05.2026
Forbes дунёнинг энг сердаромад спортчилари рейтингини эълон қилди
08:05 / 15.05.2026
Дунёдаги энг йирик портлар рейтинги эълон қилинди
08:17 / 11.05.2026